Линклар

15 сентябрь куни Парижда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари, Ироқ ва унга қўшни бўлган мамлакатлар вакиллари иштирокида Ироқдаги вазият бўйича халқаро анжуман ўтказилиши кутилмоқда.

Кенгаш иштирокчилари “Исломий давлат” гуруҳи жанггариларини тўхтатиш ва террорчиликка қарши кураш бўйича расмий Бағдодга ёрдам бериш режасини ишлаб чиқишлари лозим.

Кеча ғарблик иттифоқчилар британиялик фуқарони қатл этган “Исломий давлат” жанггариларига қарши кураш бўйича кескинроқ чоралар кўриш ниятида эканларини билдиргандилар.

“Исломий давлат” жанггарилари 13 сентябрь куни Интернет орқали британиялик Дэвид Ҳэйнснинг бошини танасидан жудо қилаётгани акс этган видеолавҳа ёйинлаб, у “Исломий Давлат”га қарши урушаётган курдларнинг пешмерга қўшинларига Британия қурол-аслаҳа етказиб бергани учун ўч олиш мақсадида ўлдирилганини маълум қилгандилар.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги мазкур видео ҳақиқийга ўхшаётганини баён қилган. Бош вазир Дэвид Камерон Д. Ҳэйнс қотилларини тутиш учун Британия барча имкониятларни ишга солишини таъкидлаган.

Шотландияда туғилиб ўсган Дэвид Хэйнс ўтган йили Сурияда Франциянинг ACTED ташкилотида ишлаётган пайтда ўғирлаб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG