Линклар

Ўзбекистонда ОИТВ тарқалишига қарши кураш бўйича дастур қабул қилинди


Ўзбекистонда одам иммунтақчиллиги вируси тарқалишига қарши кураш бўйича 2014-2016 йиллар учун давлат дастури қабул қилинди.

Мазкур дастур Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 10 сентябрида чиққан қарори билан тасдиқланган.

Дастур доирасида 21 лойиҳа амалга оширилиши ва бу мақсадлар учун 12 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиши режаланган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 28 минг чоғли киши одам иммунтақчиллиги вирусига чалинган. Уларнинг 70 фоизини эркаклар ташкил этади.

XS
SM
MD
LG