Линклар

Шимолий Вазиристонда покистонлик уч аскар ўлдирилди


Шимолий Вазиристонда жанг қилаётган Покистон армияси аскарлари.

Шимолий Вазиристонда жанг қилаётган Покистон армияси аскарлари.

Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Шимолий Вазиристон минтақасида исломий жанггарилар билан отишма чоғида уч аскар ҳалок бўлди.

Покистон расмийлари 14 сентябрь куни содир бўлган отишма чоғида камида икки аскар ярадор бўлганини ҳам билдирдилар.

Бу ҳодиса Покистон қўшинлари Ал-Қоида ва толиблар билан шу йил июль ойи ўрталаридан буён жанглар олиб бораётган ҳудудда содир бўлди.

Шимолий Вазиристон Ўзбекистон Исломий ҳаракати жанггариларининг ҳам жойлашган минтақадир.

Исломий жанггариларни Шимолий Вазиристондан сиқиб чиқаришга уринаётган Покистон армияси вакиллари ўтган ҳафта уч ойлик кампания давомида 1000 дан зиёд жанггари ўлдирилганини билдирганди. Бу жанглар чоғида покистонлик 82 аскар ҳалок бўлган. Бу рақамларни мустақил манбалар орқали тасдиқлатишнинг имкони йўқ.

XS
SM
MD
LG