Линклар

Украина ғарбида ҳарбий машқлар ўтказилмоқда


Бугун Украина ғарбида 15 давлатнинг 1300га яқин қўшини иштирокида ҳарбий машқлар бошланади.

Пентагоннинг маълум қилишича, ҳарбий ўйинларда АҚШдан 200 нафар аскар қатнашади.

Россия март ойида Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиши ортидан бўҳрон бошланганидан бери АҚШ ҳарбийлари Украина ҳудудига илк бор қадам босмоқда.

15-26 сентябрь кунлари Украинанинг Яворив шаҳрида ўтказиладиган ҳарбий машқларда жанговар ўқлардан фойдаланилмайди.

Пентагон мазкур машқлар Қўшма Штатлар, Украина ҳамда уларда иштирок этаётган бошқа давлатлар ҳарбийлари ўртасидаги ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда ҳаракат қилиш иқтидорини оширади, дея билдирди.

14 сентябрь куни Украина Мудофаа вазири Валерий Ҳелетей номи келтирилмаган НАТО давлатлари россияпараст айирмачиларга қарши курашаётган украин қўшинлари учун қуролларни етказиб бера бошлади, дея баён қилди.

XS
SM
MD
LG