Линклар

logo-print

Ироқ президенти "Исломий давлат"га қарши ҳаводан зарба беришга чақирди


Ироқ Президенти Фуад Масум.

Ироқ Президенти Фуад Масум.

Ироқ Президенти Фуад Масум ўз мамлакати ҳудудида “Исломий давлат” гуруҳига қарши “тезкор” ва муттасил ҳаво ҳужумларини бошлашга чақирди. Агар тезкор чора кўрилмаса, жангари гуруҳ сафи кенгайиши ва у янада каттароқ таҳдидга айланиши мумкин, дея огоҳлантирди Ироқ раҳбари.

Масум бу ҳақда Парижда 26 мамлакат вакиллари иштирокидаги халқаро анжумда гапирди. БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Араб давлатлари лигаси иштирокида бугун бошланган йиғинда “Исломий давлат” экстремист гуруҳига қарши кураш учун коалиция тузиш масаласи муҳокама этилмоқда.

Йиғин иштирокчиларига мурожаат қилган Ироқ президенти “Исломий давлат” жангариларини “бандитлар”, дея атаб, улар “миллат ва динни тозалаш” баҳонасида геноцид ва инсониятга қарши жноят содир этомқда, дея таъкидлади.

Масум шунингдек, жангари гуруҳнинг молиявий манбаларини тўхтатиш ва хориж давлатларида унинг сафаларига жангчиларни ёллашга тўсқинлик қилувчи қонунларни жорий қилишга чақирди.

Франция Президенти Франсуа Олланд “Исломий давлат” жангарилари бутун дунёга таҳдид солаётгани боис унга қарши глобал жавоб қайтариш эҳтиёжи бор, дея баён қилди.

XS
SM
MD
LG