Линклар

Қирғизситонда янги нефть заводига қарши норозилик ўтказилди


Қирғизистон шимолидаги Тўқмоқ шаҳрида маҳаллий аҳоли янги нефть заводининг ишга туширилишига қарши намойишга чиқди. 100га яқин одам иштирок этган намойишда бир неча ҳафта ичида ишга туширилиши кутилаётган нефтни қайта ишлаш заводи атроф-муҳитга жиддий зарар етказиши айтилди.

Намойиш ташкилотчиси, "Қирғиз чораси" номли нодавлат ташкилоати етакчиси Змир Кочорбаевнинг Озодликка айтишича, агар нефть заводини ишга тушириш тўхтатилмаса, норозилар йирик автомобил трассасида юрталар тикиб, уни тўсиб қўяди. Нефть заводига қарши илк намойиш 28 август куни ўтказилган эди.

Кейинги йилларда Қирғизистонда атроф-муҳитга етказиладиган зарар важидан саноат иншоотларига қарши бир неча намойиш ўтказилиб, автотрассалар тўсиб қўйилиши кузатилди.

Бундай намойишлардан бири мамлакатнинг энг йирик олтин конида қазиш ишларини амалга оширадиган Канаданинг Centerra Gold ширкати билан шартноманинг ўзгартилишига сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG