Линклар

logo-print

Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ "Исломий давлат" масаласида Эрондан ёрдам сўраганини иддао қилди


Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий ўтган ҳафта простата жарроҳлигини бошдан ўтказди.

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий ўтган ҳафта простата жарроҳлигини бошдан ўтказди.

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий Теҳрон ҳукумати Ироқ ва Суриядаги “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашда ҳамкорилик қилиш тўғрисидаги Қўшма Штатлар таклифини рад қилганини иддао қилмоқда.

Лекин, Вашингтон экстремист гуруҳга қарши тузилаётган хлақаро коалицияда Эрон ёки Суриянинг иштирок этишига кескин қарши чиқиб келмоқда.

Хоманаий иддаолари, у 15 сентябрь куни касалхонадан чиқиши олдидан эълон қилинди. Хоманаий ўтган ҳафта простата жарроҳлигини бошдан ўтказди.

Унинг Америка илтимоси рад этилганига доир иддаолари АҚШ Давлат котиби Жон Керри Парижда 25 давлат етакчилари билан “Исломий давлат” гуруҳига қарши кураш стратегиясини муҳокама қилаётган пайтга тўғри келди.

Керри ўтган ҳафта охирида қилган чиқишида Эроннинг Париж конференциясида иштирок этиши “мақсадга мувофиқ бўлмайди”, дея баён қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳуссайн Амир-Абдуллоҳиан 15 сентябрь куни қилган чиқишида, “Исломий давлат”ни Сурия Президенти Башар Ассад ҳукумати иштирокисиз мағлуб этиб бўлмайди, дея Парижда ўтказилаётган халқаро конйеренция аҳамиятини пасайтиришга уринди.

XS
SM
MD
LG