Линклар

Давлат думаси вакили Путин Гитлер сифатида тасвирланган расмни кўрсатган канални ёпишга чақирди


Россия Давлат думаси депутати Михаил Маркелов.

Россия Давлат думаси депутати Михаил Маркелов.

Россия парламенти вакили Украина қўшинлари президент Владимир Путин Адольф Гитлер сифатида тасвирланган плакатни нишонга олиб, машқ қилаётганини намойиш қилган Euronews телеканалини тақиқлаш ташаббуси билан чиқди.

“Известия” газетасининг хабар қилишича, иқтидордаги Бирлашган Россия партияси вакили Михаил Маркелов мутасадди давлат идораларига мурожаат қилиб, Euronews каналида 12 сентябрь куни қайта-қайта намойиш қилинган лавҳа юзасидан текширув ўтказишни талаб қилган.

Маркеловнинг фикрича, бу юзадан “жиноят иши очиш ва Европага доир канал намойишини Россия Федерациясида тўхтатишга барча асослар бор”, дея ёзди “Изевстия” 15 сентябрь куни.

Газетада Маркеловнинг мазкур виделавҳа Россиянинг адоватга доир қонунларига зид келиши ҳамда “Германия Канцлери Ангела Меркельни Ева Браун сифатида кўрсатиш ёки Ку-Клукс-Клан аъзолари АҚШ Президенти Барак Обама портретини таҳқирлашини намойиш қилишга йўл қўймайдиган Европани Россияга қарши қўяди”, деган сўзларидан иқтибос келтирилади.

XS
SM
MD
LG