Линклар

logo-print

Россия санкциялар нишонига айланган ширкатларга пенсионерлар пулларини беради


Россия ҳукумати Ғарб санкцияларидан зарар кўрган ширкатларни қўллаб-қувватлаш учун россиялик пенсионерлар учун аталган пулларни ишлатишини билдирди.

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Москва ҳукуматини Украинадаги хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга мажбурлаш мақсадида Россия ширкатларининг Ғарбдан молиявий ёрдам олишларини тўхтатиб қўйди.

Санкциялар нишонига айланган Роснефть каби йирик ширкатлар ҳукуматдан ёрдам сўради.

РИА Новости агентлиги Россия Молия вазири Антон Силуановнинг, 15 сентбярдан бошлаб Пенсия жамғармасига тегишли маблағларни ташлашни тўхтатиш қарори 2015 йилда давлат бюжети учун 309 миллиард рубль (8,18 миллиард АҚШ доллари) иқтисод қилиш имконини беради, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Пенсия жамғармасига ташланмаган пулларнинг бир қисми ва жорий йил бюжети қолдиқлари 100 миллиард рубль (2,65 миллиард АҚШ доллари)га тенг аксил-кризис жамғармаси учун ишлатилади, деди вазир. Хабарда Силуановнинг “бу ширкатларимизга ёрдам кўрстишимизга имкон беради”, деган сўзларидан иқтибос келтирилди.

XS
SM
MD
LG