Линклар

Ўзбекистон темир йўл соҳасида ишловчи 300 одам ишсиз қолди


Ўзбекистондаги шахсий темир йўл чиптахоналари эгалари хукуматдан жавоб кутмоқда

Ўзбекистондаги шахсий темир йўл чиптахоналари эгалари хукуматдан жавоб кутмоқда

Мана Худога шукурким 23 йилдан буён мустақиллигимизни нишонлаб келмоқдамиз. Бу давр мобайнида муҳтарам президентимиз тадбиркорларга катта имкониятлар яратган ҳолда, мана шу Ўзбекистонимизнинг гуллаб яшнаши учун, тадбиркорларимизнинг саъйи ҳаракатлари билан бир мунча эътиборга молик ишлар бажарилиб келмоқда.

Шулардан кенг тармоқли темир йўл соҳасида хизмат кўрсатиб келувчи, 2005 йилдан буён «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙ билан ҳамкорликда, шартнома асосида хизмат қилиб келаётган шахсий чиптахоналар мавжуд булиб, улар асосан йўловчиларга чипта сотиш билан шуғулланиб келмокда эди.

2014 йил 21 май куни ҳеч қандай асоссиз, огоҳлантирилмасдан тармоқдан ўчирилиб ташланди. Республикамизда хизмат кўрсатаётган 60 дан ортиқ шахсий чиптахоналарда хизмат кўрсатувчи 300 дан ортик ходим ва хизматчилар ишсиз бўлиб қолди.

Мана 4 ойдирки, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙ мутассадди ходимлари “бугун, эртага бўлади” деб, биз тадбиркорларни алдаб келмоқда.

Бу орада қанчадан канча юқори ташкилотларга, жумладан, темир йўл вазири, Ўзбекистон қахрамони А.Ж.Раматовга бир неча бор, Бош вазир Ш.М.Мирзиёевга, монополияга қарши ташкилотларга мурожаат қилинди. Лекин «Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор» қабилида ҳеч қандай чоралар кўрилмай қолмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙ да ҳар куни янги раҳбар алмаштирилиб турган бир вақтда, биз яъни тадбиркорлар билан шуғулланувчи ходимлар Ш.Алиризаев ва С.Пўлатовлар ҳам хизмат сафаридан бўшамай қолдилар ва биз билан шуғулланувчи ходимнинг ўзи йўк.

Демократик давлатимизда ҳар куни қатор вилоят ҳокимиятларида бонг урилиб хорижга ишга чиқмаслик, Россия Федерациясига муҳожирлик қилмаслик ҳақида соатлаб мажлислар ўтказилиб турибди. Демак Ўзбекистон Республикасидаги қонун-қоидалар «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙ га тегишли эмас. 300дан ортиқ иш билан банд бўлган ходимларни ишсиз қилиб, буларнинг орқасида оила аъзолари, вояга етмаган фарзандлари бўлганларидан хабарлари борми юқоридаги мутасаддиларнинг?

Бундан ташқари ҳар бирта чиптахона учун ойлик ижара пуллари, қанча пул харажатлар қилиб компьютер жиҳозлари, мебел, йўловчилар учун яратилган қулайликлар хизматлари мавжуд.

Муҳтарам Президентимиз бир неча марта ойнаи жахондан халққа қилинган мурожаатларида айтиб ўтганлар «Россияга кимлар бориб ишлайди, у ерда ялқовлар, ишёқмаслар бориб ишлайди».

Президентимизнинг шунча жонларини куйдириб қилаётган ҳаракатларига «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙ даги мутассадди ходимларининг жавобими бу? Биз қанақа демократик давлатда яшаяпмиз?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG