Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ички ишлар биринчи ўринбосарини алмаштирди.

ИИВ расмий сайтида хабар қилинишича, президент фармони билан ИИВ биринчи ўрибосари – жиноят қидирув ва террорчиликка қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи этиб Даврон Назармуҳаммедов тайинланган.

Бу лавозимни шу пайтгача Раҳмат Маматов эгаллаб келган.

Даврон Назармуҳаммедов ИИВ биринчи ўринбосари этиб тайинлангунига қадар Ўзбекистон президенти аппаратида, ундан кейин эса ИИВ жиноят қидирув ва террорчиликка қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Унинг салафи Раҳмат Маматовнинг тақдири ҳақида расмий хабарномада ҳеч нарса айтилмаган.

XS
SM
MD
LG