Линклар

"Киношок" фестивалида Ўзбекистондан учта фильм қатнашади


Россиянинг Анапа шаҳрида 21-30 сентябрь кунлари ўтказиладиган “Киношок” фестивалида ўзбекистонлик киночилар суратга олган учта фильм иштирок этади.

CA-News агентилигига кўра, XXIII очиқ кинофестивальнинг асосий дастурида ўзбекистонлик режиссёр Мансур Васатийнинг “Қудуқ” фильми иштирок этади. Шунингдек “Бадиий телевизион фильм” йўналиши бўийча Жавоҳир Қосимов суратга олган “Зиёда” фильми томошабинларга намойиш этилади.

Фистиваль доирасидаги “КиноМалыШок” дастурида Рашид Маликовнинг “Дада” фильми қатнашади. Мазкур фильм, CA-News агентилигининг билдиришича, яқинда Иркутскда ўтказилган “Оила даврасида” халқаро театр ва кинофестивалида гран-при соҳиби бўлган.

“Киношок” ташкилотчиларига кўра, фестивальда МДҲ мамлакатларидан 14 мамлакат ижодкорларининг фильмлари иштирок этади.

XS
SM
MD
LG