Линклар

Украина ва ЕИ парламентлари ассоциация ҳақидаги шартномани ратификация қилади


Украина Радаси йиғинларидан бири.

Украина Радаси йиғинларидан бири.

Бугун Украина ва Европа Иттифоқи парламентлари янада тиғизроқ алоқалар тўғрисидаги муҳим шартномани ратификация қилишлари кутилмоқда. Украина ва Европа Иттифоқининг ассоциация борасидаги келишуви улар ўртасида теран сиёсий ҳамкорлик ва эркин савдо ҳудуди учун йўл очади.

Украина президенти Петро Порошенко шартноманинг Украина ва Европа Иттифоқи парламентлари томонидан бир пайтнинг ўзида тасдиқланишини ўз мамлакати келажак тақдирини белгилаб берадиган “тарихий палла”, деб атади.

Аввалроқ Украина расмийларининг мазкур шартномани имзолашдан бош тортиши норозилик тўлқинини юзага келтириб, пировардида бу собиқ президент Виктор Януковичнинг ҳокимиятдан четлатилишига сабаб бўлганди.

XS
SM
MD
LG