Линклар

Жириновский сайлов натижаларидан норози


ЛДПР лидери Владимир Жириновский.

ЛДПР лидери Владимир Жириновский.

Россиялик ултрамиллатчи депутат Владимир Жириновский мамлакатнинг Москва дохил беш сайлов округида ўтказилган маҳаллий сайловлар сохталаштирилганини иддао қилмоқда.

Жириновскийнинг 15 сентябрдаги бу баёноти Россия Украинадан аннексия қилиб олган Қрим ярим оролида ўтказилмиш сайловларда ҳукмрон “Единая Россия” партияси 70 фоиз овоз олгани ҳақида тарқатилган хабарлар қабатида янгради.

Жириновский етакчилигидаги Россия Либерал-демократик партияси Қримдаги сайловларда 8 фоиздан кўпроқ овоз олиб, иккинчи ўринни эгаллагани айтилмоқда.

Россия Федерацияси Коммунистик партияси ҳам Киров вилоятида ўтказилган сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди.

Якшанба куни Россиянинг 84 минтақасида, шу жумладан, Украинадан аннексия қилинмиш Қримда ўтказилган сайловларда кўпроқ ҳукмрон “Единая Россия” партиясидан бўлган номзодлар ғалаба қозонган.

Расмий Киев Қримда ўтказилган сайловларни “ноқонуний” эканини урғулаб, сайлов натижаларини тан олишдан бош тортган.

XS
SM
MD
LG