Линклар

Париждаги кенгаш Ироққа “тегишли ҳарбий ёрдам” ваъда қилди


Ироқ бўйича Франция пойтахтида ўтказилган халқаро анжумандан лавҳа, Париж, 2014 йилнинг 15 сентябри.

Ироқ бўйича Франция пойтахтида ўтказилган халқаро анжумандан лавҳа, Париж, 2014 йилнинг 15 сентябри.

Ироқ бўйича Парижда бўлиб ўтган халқаро анжуманда иштирок этмиш 30 га яқин мамлакат ва ташкилот “Исломий давлат” гуруҳи жанггариларига қарши курашда Бағдодга “тегишли ҳарбий ёрдам” бериш ҳақида келишиб олди.

Асосан Ғарб ва Араб давлатларидан бўлган делегацияларнинг қўшма баёнотида мазкур гуруҳ билан боғлиқ масалалар ошиғич ҳал қилиниши лозимлиги айтилади. Бироқ ҳужжатда Ироққа айнан қандай ҳарбий ёрдам берилишига аниқлик киритилмаган.

Ироқ президенти Фуад Маъсум Париждаги анжуманда сўзларкан, ҳудудларни босиб олишни давом эттириши мумкин бўлган “Исломий давлат” гуруҳига қарши, ҳарбий-ҳаво кучларини жалб қилган ҳолда, “кескин” кампания бошлаш мақсадга мувофиқ эканини урғулади. “Исломий давлат” жанггариларини қатлиом ва инсонийликка қарши жиноятларни амалга оширган “бандитлар” деб атаган Ироқ президенти уларга қарши тезкор ва радикал қарорлар қабул қилиниши лозимлигини қайд этди.

Франция президенти Франсуа Олланд эса ўз чиқишида “Исломий давлат” жанггарилари ўз хатти-ҳаракатлари билан глобал хатар туғдираётганини, бунга глобал миқёсда жавоб берилиши лозимлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG