Линклар

Кема ҳалокатидан омон қолган муҳожирлар ҳужумчилардан баҳс этмоқда


Мальта ҳам кўплаб африкалик ва яқин шарқлик муҳожир учун Европа қитъасига ўтиб кетадиган кўприк вазифасини ўтайди.

Мальта ҳам кўплаб африкалик ва яқин шарқлик муҳожир учун Европа қитъасига ўтиб кетадиган кўприк вазифасини ўтайди.

Африка мамлакатларидан бўлган ва Европага етиб боришга уринган юзлаб муҳожирлар ўлимининг эҳтимолий сабаби одам савдогарлари томонидан улар кемасига қилинган ҳужум бўлиши мумкин.

Халқаро миграция ташкилоти душанба куни ана шундай баёнот билан чиқди.

Мисрнинг Думят бандаргоҳидан 6 сентябрь куни йўлга чиққан ва ичида тақрибан 500 муҳожир муҳожир бўлган кема орадан тўрт кун ўтиб Ўрта Ер денгизида чўкиб кетганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, улардан тўққиз нафари омон қолган. ХМТ ходимлари уларнинг икки нафари билан гаплашишга муваффақ бўлганлар. Улар Мальта яқинида ҳужумга учраганини айтиб берганлар. Омон қолган муҳожирларга кўра, ҳужумчилар икки кемада сузиб келганлар, улардан бири муҳожирлар кетаётган кемага зарба берган.

“Агар бу воқеа ҳақиқат бўлиб чиқса, бу сўнгги йилларда рўй берган энг йирик кема ҳалокати бўлади... бу бахтсиз ҳодиса эмас, инсон ҳаётини сариқ чақага олмайдиган одамлар томонидан содир этилган оммавий қотиллик бўлади”, дея таъкидлайди Халқаро миграция ташкилоти вакиллари.

Кема ҳалокати ҳақида экспертларга сўзлаб берган икки киши фаластинликлардир. Уларнинг гувоҳлик беришларича, муҳожирлар тушган кемада фаластинликлардан ташқари, сурияликлар, мисрликлар ва суданликлар ҳам бўлган.

Омон қолган тўққиз одам грециялик ва мальталик денгизчилар томонидан қутқарилган. Мальта қуролли кучлари маълумотларига кўра, омон қолганларнинг етти нафари ҳушсиз ҳолда учоқ билан Грецияга қарашли Крит оролидаги касалхонага етказилган.

Мальта соҳили яқинида содир бўлган фожеа ҳақидаги янгилик ортидан душанба куни Африка мамлакатларидан бўлган муҳожирлар чиққан яна бир кема ҳалокатга учрагани тўғрисида ҳам хабар берилган. Ливия соҳилида бортида тақрибан 250 киши бўлган қайиқ ағдарилган, уларнинг аксарияти ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, жорий бошидан буён Европага 130 дан зиёд ноқонуний муҳожир келган. Бу 2013 йили 12 ой давомида Европага келган ноқонуний муҳожирлар сонидан 50 мингтага кўпдир.

Қайд этилишича, Африка шимоли ва Яқин шарқ минтақасидан муҳожирлар Европага кўпинча лиқ тўла бўлган, шалоғи чиққан ва ҳатто элементар хавфсизлик талабларига жавоб беролмайдиган кемаларда йўлга чиқадилар.

Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Европа мамлакатлари лидерларини муҳожирлар хавфсизлиги, ЕИ давлатларида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда кўмаклашишга чақиради.

“Ҳозирча эса ЕИга аъзо мамлакатларнинг қочқинлар билан боғлиқ ўта ёмон вазиятга нисбатан муносабатини шармандалик, деб аташ мумкин, холос”, деб ҳисоблайди Amnesty International ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Жон Далусен.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG