Линклар

Кобулда худкуш ҳужумидан НАТОнинг уч аскари ҳалок бўлди


16 сентябрь куни Кобулда Толибонга доир худкуш бомбачи хорижий қўшинлар конвойига қилган ҳужуми оқибатида НАТО аскарларидан камида уч нафари ўлдирилди, 13 тинч фуқаро жароҳатланди.

НАТО вакилларининг билдиришича, худкуш бошқарган бомбали машина АҚШ элчихонаси яқинида, аэропортга элтадиган асосий йўлда портлаган.

“Бугун Кобулда душман томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида Халқаро Хавфсизлик ёрдами кучларидан уч киши ҳалок бўлганини тасдиқлаймиз”, дейилади НАТО баёнотида. Ҳалок бўлганлар фуқаролиги ҳозирча очиқлангани йўқ.

Афғонистондаги баҳсли президент сайлов ҳамда хориж қўшинларининг асосий қисми жорий йил охирига қадар олиб чиқилиши арафасида вазият анча таранглашган.

Иқтидордан кетаётган президент Ҳамид Карзай баҳслашаётган номзодлар Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдулло билан 15 сентябрь кунги учрашувни ижобий, дея баҳолади. Ғани вакилларидан бири Озодликка, ҳокимиятни бўлишишга доир келишув 16 сентябрь куни имзоланиши мумкин, дея билдирди.

XS
SM
MD
LG