Линклар

Исроилда самолётга қурол ва наркотик олиб чиқмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди


Қўлга олинганлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Тошкентга учиб кетаётган самолётига қурол ва наркотик олиб чиқмоқчи бўлган.

Қўлга олинганлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Тошкентга учиб кетаётган самолётига қурол ва наркотик олиб чиқмоқчи бўлган.

Исроилда самолётга наркотик ва ўқдори олиб ўтишга уринган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Тел Авивнинг Бен Гурион халқаро аэропортида Ўзбекистон фуқароси билан исроиллик бир эркак ҳам ҳибсга олингани айтилмоқда.

Jerusalem Post газетасининг хабар қилишича, дастлаб аэропорт хавфсизлик ходимлари ўйинчоқ ичига яширилган наркотик ва ўқдорини, қўл юкида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Тошкентга учиб кетаётган самолётига олиб чиқишига уринган эркак ҳибсга олинган.

Қўғирчоқ ичида наркотик ва ўқдори топилгач, 36 ёшли Исроил фуқароси қочишга уринган, лекин тез орада полиция томонидан ушланган. Қўлга тушгач у, ўйинчоқни бир аёл юки кўпайиб кетгани баҳонаси билан самолётга олиб чиқиб беришни илтимос қилгани ҳақида гапириб берган.

Шундан кейин барча йўловчиларнинг юклари қайта текширилган ва Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлнинг юкида ичига наркотик ва қурол яширилган қўғирчоқ ва бошқа ўйинчоқлар аниқланган. Қўлга олинган исроллик бу аёлни таниб, полицияга кўрсатма берган. Қўлга олинган Ўзбекистон фуқаросининг шахси очиқлангани йўқ. Унга ва исроиллик эркакка нисбатан қурол ва наркотиклар контрабандасига доир айбловлар бўйича жиноят очилиши айтилмоқда.

Воқеадан кейин Бен Гурион халқаро аэропортида хавфсизлик чорлари кучайтирилди.

XS
SM
MD
LG