Линклар

Келаси ойдан Тошкентда иссиқ сув ва марказий иситиш нархлари ошади


1 октябрдан Тошкентда марказий иситиш тизими ва иссиқ сув тарифлари оширилмоқда.

“Тошиссиққувват” корхонасининг билдиришича, Ўзбекистон пойтахти аҳолиси 1 октябрдан яшаш жойининг ҳар бир квадрат метри учун ойига 844 сўму 67 тийин тўлай бошлайди. Яъни аввалги 787 сўму 95 тийинлик ҳақ 7,2 фоизга қимматлайди.

Иссиқ сув ҳам 7,2 фоизга қимматлаб, сув ҳисоблагичи бўлмаган хонадонлар ҳар бир одам учун 10570 сўму 54 тийин тўлаши керак бўлади. Иссиқ сув ҳозирча 9860 сўму 67 тийин туради. Сув ҳисоблагичлари бор хонадонлар иссиқ сувнинг ҳар куб метри учун 2706 сўму 76 тийиндан тўлай бошлайди.

Иссиқ ва совуқ сув нархлари охирги марта шу йилнинг апрель ойида оширилган эди.

“Тошиссиққувват” идораси нархлар ошишини энергия ёқилғи қимматлагани билан изоҳламоқда.

XS
SM
MD
LG