Линклар

OzodNazar: Ўзбекистондаги баччабозликни ҳукумат кўриб кўрмасликка олмоқда


Шоҳида Ëқуб.

Шоҳида Ëқуб.

OzodNazar меҳмони таниқли журналист Шоҳида Ëқуб Фарғонада тўрт аëлнинг диний айбловлар билан қамалиши ва тошкентлик имомнинг Ўзбекистон президентини шерга¸ халқни эса қўйга ўхшатиб ваъз қилганига муносабат билдириб, Ўзбек режимини бошини қумга тиқиб олган туяқушга ўхшатди.

Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати нашри мамлакат Бош прокурори Рашид Қодировнинг Испания, Бирлашган Араб Амирликлари ва Латвияда йирик кўчмас мулк объектларига эга эканлигини иддао қилувчи мақолани чоп қилди.

Ўзбек мулозимларининг Латвиядаги кўчмас мулклари ҳақида журналистик суриштирув ўтказган журналист Шохида Ëқуб ўзбекистондаги коррупционер мулозимларнинг Рига атрофидаги уйларни сотиб олаëтгани ва турли ширкатлар ташкил қилганига оид мисолларни айтиб берди.

Шохида Ëқубга кўра¸ Латвия ўзбек мулозимлари учун запасдаги аеродромга айланган.

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги тўр нафар аëлнинг диний оқимларда айбланиб қамалиши ва тошкентлик имомнинг Ўзбекистон президентини шерга¸ халқни эса қўйга ўхшатиб ваъз қилганига муносабат билдирган Шохида Ëқуб мамлакатдаги режимни бошини қумга тиқиб олган туяқушга ўхшатди:

- Ҳукумат бир тарафдан диндорларни таъқиб қиляпти¸ бир томондан эса секс ҳақида ҳазил қилган группани таъқиқлайди. Ҳудди Совет пайтида бўлгани каби, Ўзбекистонда секс билан боғлиқ муаммо йўқ. Афсуски шу муаммолар бор. Гомсексуаллар ҳам баччабозлар ҳам мавжуд. Фақат буни ҳукумат кўриб кўрмасликка олмоқда¸ дейди таниқли журналист Шоҳида Ëқуб.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG