Линклар

Украина парламенти Донбассга "алоҳида мавқе" бериш қонунини қабул қилди


Украина парламенти россияпараст айирмачилар назоратида қолаётган шарқий вилоятларга “махсус мавқе” бериш тўғрисидаги қонунни маъқуллади ва Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш битимини ратификация қилди.

Олий Рада 16 сентябрь куни қабул қилган қонунга мувофиқ Донецк ва Луганск вилоятларига уч йил муддатга кенгроқ мухторият бериш кўзда тутилган. Мазкур қонун россияпараст айирмачилар билан қуролли тўқнашувни тўхтатиб, 45 миллион аҳолига эга Украинани яҳлит сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинди.

Қонунда маҳаллий ҳокимият органларига ўз полиция кучлари ва прокуратура тизимни ташкил қилиш ваколатини беради. Шунингдек бу қонун Донбасс минтақасида 7 декабрь куни тезкор сайловларни ўтказиб маҳаллий қонун чиқарувчи кенгашларни ташкил қилишга йўл очади.

XS
SM
MD
LG