Линклар

Алишер Усмонов ВКонтактени сотиб олди


Алишер Усмонов ВКонтакте тармоғини тўлиқ назоратга олиш учун 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўлади.

Алишер Усмонов ВКонтакте тармоғини тўлиқ назоратга олиш учун 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўлади.

Алишер Усмонов Россиянинг энг оммабоп ижтимоий тармоғини сотиб олди. Кремльга содиқ асли ўзбекистонлик бойвачча Усмонов ВКонтакте тармоғини тўлиқ назоратга олиш учун 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўлади.

Усмоновга қарашли Mail.Ru ширкати 16 сентябрь куни тарқатган хабарномада ВКонтактенинг 48 фоиз улушини сотиб олиб, миллиардер тармоққа тўла эгалик ҳуқуқини қўлга киритган.

Mail.Ru 2007 йилда ВКонтактенинг 2,1 миллиард долларлик улушларини сотиб олган эди.

Россияда иккинчи йирик ВКонтакте тармоғи 270 миллион фойдаланувчига эга.

ВКОнтакте асосчиси ва собиқ хўжайини Павел Дуров шу йил бошроғида Россия “Интернет бизнеси учун ноқулай маконга айланиб қолглани” сабабидан мамлакатни тарк этган эди.

16 сентябрь кунги келишувни имзолаш орқали собиқ бизнес шериклар судга берган ўзаро даъволарини қайтариб олди.

XS
SM
MD
LG