Линклар

BahsOnline: Ислом Каримовнинг Ўзбекистонда диний радикализмга қарши кураш усулларини қўллайсизми ёки йўқ?

  • Садриддин Ашур

Сўнгги 24 йил мобайнида Ўзбекистондаги масжидларнинг сони анча қисқарди.

Сўнгги 24 йил мобайнида Ўзбекистондаги масжидларнинг сони анча қисқарди.

17 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да эфирга узатилган BahsOnline дастурида Ислом Каримовнинг Ўзбекистонда диний радикализмга қарши кураш усулларини қўллайсизми ёки йўқ, деган мавзуда баҳслашдик.

Ироқ ва Суриядаги "Исломий давлат" гуруҳи жанггариларнинг мусулмонлар ва ғайридинларни ваҳшийларча оммавий қатл қилиши дунё жамоатчилиги ва мусулмонларни ғазабга келтирмоқда.

Халифалик давлати барпо қилишни иддао қилаётган жанггарилар, бир неча хориж фуқароларини ваҳшийларча сўйгани тасвирланган видеони Интернетда эълон қилгани, айниқса, кўпчилик нафратини қўзғатди.

Ироқ ва Сурияда кечаётган бу воқеалар президент Каримов ҳукуматининг Ўзбекистонда диний радикализмга қарши сўнгги 24 йил давомида қўллаган чораларига баҳо бериш эҳтиёжи пайдо бўлади.

Ислом Каримовнинг бу борадаги сиёсатини қўллаб қувватлаганлар фикрича, у ўз вақтида радикализмга қарши кўраётган чоралари Ўзбекистонда бундай зўравонликларнинг олдини олишга ҳисса қўшмоқда.

Айни пайтда, Каримов ҳукумати, аксинча, диндорларга қарши тутган сиёсат мўътадил мусулмонларнинг радикаллашувига олиб келди, дейдиганлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Бугунги баҳснинг марказидаги фикрлар тортишувида Ўзбекистон Олий Мажлиси парламентининг собиқ депутати, айни пайтда Канадада истиқомат қилаётган Насрулло Сайид ва ўзбекистонлик собиқ имом, айни пайтда Швецияда истиқомат қилаётган Муҳаммадсолиҳ Обутов бўлди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG