Линклар

"Ал Қоида" Сурия ва Ироқдаги жанггариларни бирлашишга чақирди


"Исломий давлат" жанггариси гуруҳ байроғини кўтариб кетмоқда.

"Исломий давлат" жанггариси гуруҳ байроғини кўтариб кетмоқда.

Халқаро ҳамжамиятда террорчи ташкилот деб қараладиган “Ал Қоида” 16 сентябрда интернет орқали тарқатган баёнотида Ироқ ва Суриядаги жанггариларни ўзаро низолардан тийилиб, АҚШ етакчилигидаги коалицияга қарши бирлашишга чақирди.

Бундан аввалроқ “Ал Қоида”дан ажралиб чиқиб, ўзини “Исломий давлат” деб номлаган гуруҳ Суриядаги таъсирини кучайтириш мақсадида “Ал Нусра” гуруҳи билан жанг қилган эди.

Ироқ ва Суриянинг катта қисмини эгаллаб, халифалик давлати эълон қилган “Исломий давлат” гуруҳига қарши кураш учун АҚШ халқаро коалиция ташкил этмоқда.

Австралия, Британия, Франция ва НАТОга аъзо бир қатор давлатлар, шунингдек, Форс кўрфазидан ўн араб давлати коалицияга қўшилиш ниятини билдирган.

XS
SM
MD
LG