Линклар

Жанубий Кореянинг Инчеоне шаҳрида XVII Осиё ўйинлари доирасида футбол бўйича мусобақалар бошланди. Футбол мусобақаларида 29 давлат терма жамоалари 8 гуруҳда беллашмоқда.

“В” гуруҳига киритилган Ўзбекистон жамоаси биринчи ўйинни Ҳонконгга қарши ўтказди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Ўйиннинг 75 - дақиқасида ўзбекистонлик футболчи Игорь Сергеев рақиб дарвозасига тўп киритди. Бироқ орадан беш дақиқа ўтгач Ҳонконг терма жамоаси ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган.

18 сентябрь куни Ўзбекистон жамоаси Бангладеш футболчилари билан майдонга тушади.

Осиё ўйинларининг расмий очилиш маросими 19 сентябрда бўлиб ўтади. Мусобақаларда 32 спорт тури бўйича ўзбекистонлик 300 спортчи иштирок этади.

1994 йилда Япониянинг Хиросима шаҳрида бўлиб ўтган XII Осиё ўйинларида Ўзбекистон футболчилари олтин медалларни қўлга киритган эди.

XS
SM
MD
LG