Линклар

Ўзбекистон статистикаси ишсизлар сони 5,2 фоиздан ошмаслигини иддао қилди


Москвада фаррошлик қилаётган мардикорлар.

Москвада фаррошлик қилаётган мардикорлар.

Ўзбекистон Статистика қўмитаси тарқатган маълумотда айтилишича, 2014 йилнинг январь-июнь ойларида меҳнатга яроқли аҳолининг бандлик даражаси 94,8 фоизни ташкил этди.

Статистика қўмитаси бу билан Ўзбекистонда ишсизлар даражаси 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 минг кишига камайганини ва мамлакатдаги ишсизлик даражаси 5,2 фоиз эканини иддао қилмоқда.

Статистика маълумотларига ишонилса, Ўзбекистонда ишга яроқли аҳоли сони умумий аҳоли сонининг 43,8 фоизини ташкил қилади. Ишга яроқли аҳолининг 81,2 фоизи нодавлат секторида иш билан таминланган.

Айни пайтда мустақил таҳлилчилар Ўзбекистон аҳолисининг камида беш миллиони ишсизлик ва ойликнинг озлиги боис ватанларини тарк этиб, Россия ҳамда бошқа хориж давлатларида мардикорлик қилаётганини айтиб келадилар.

XS
SM
MD
LG