Линклар

Қрим-татар мажлиси Россия полицияси томонидан тинтув қилинди


Россия ҳуқуқ-тартибот ходимлари Қрим-татар мажлиси биноси олдида, 16 сентябрь, 2014 йил.

Россия ҳуқуқ-тартибот ходимлари Қрим-татар мажлиси биноси олдида, 16 сентябрь, 2014 йил.

Россия томонидан аннекция қилинган Қрим мухтор республикаси пойтахти Симфероплда полиция 16 сентябрь куни Крим- татар мажлиси биносини тинтув қилган.

Озодлик радиоси рус хизматининг билдиришича, полиция қрим-татарлар ташкилотида Россияда тақиқланган исломий адабиётларни қидирган ва ҳужжатларни мусодара қилган. Мажлис биноси полиция томонидан қуршаб олинган.

Сешанба куни эрталаб Мажлис аъзоси Эскандер Бариевнинг уйи тинтув қилинган ва унинг компьютери олиб қўйилган. Душанба куни эса ниқоб кийган уч номъалум шахс Мажлис биносига бостириб кириб, бинодаги Украина байроғини йиртиб ташлаган эди.

Россия расмийлари ҳозирча Қрим-татар Мажлиси биносида ўтказилган тинтув юзасидан расмий баёнот бергани йўқ.

XS
SM
MD
LG