Линклар

МТСнинг асосий ҳиссадори Владимир Евтушенков устидан жиноий иш очилди


Владимир Евтушенков.

Владимир Евтушенков.

Россиянинг энг бой одамларидан бири бўлган Владимир Евтушенков 17 сентябрга ўтар кечаси Москвада уй қамоғига олинди.

Россия Тергов қўмитаси матбуот котиби Владимир Маркин чоршанба куни Евтушенковга жиноий иш очилганини эълон қилди:

- Бу жиноий ишни ўрганиш жараëнида терговчилар Евтушенковни жуда катта миқëсдаги мулкни¸ жиноий йўл билан қўлга киритганликда айблаш учун етарли асосни қўлга киритди. Евтушенковга айблов эълон қилинди ва шу боис маҳкама олди чекловлар¸ яъни икки ойлик уй қамоғи жорий қилинди. Бу иш юзасидан тергов давом этмоқда. Қўлга киритилган катта миқдордаги ҳужжатлар мутахассислар томонидан таҳлил қилинади¸ деди Тергов қўмитаси расмийси 17 сентябрь.

Ўзбекистонга қайтаётган МТС уяли алоқа ширкатига ҳам эгалик қилган Система ҳолдинги раҳбари Евтушенков "Башнефть" акцияларини сотиб олиш жараёнида пул ювишда иштирок этганликда айбланмоқда.

Система ширкати расмий баёнотида Евтушенковга қўйилаётган айбловлар асоссиз экани ва мазкур айблов олиб ташланиши учун кураш олиб борилиши айтилади.

“Форбс” журналига кўра Владимир Евтушенков 9 миллиард долларлик бойлиги билан Россиянинг энг бой одамлари рўйхатида 15-поғонани эгаллаган.

XS
SM
MD
LG