Линклар

МТС эгаси бўлган Система ҳолдинги акциялари нархи тушиб кетди


Владимир Евтушенков.

Владимир Евтушенков.

Система ҳолдинги раҳбари Владимир Евтушенковнинг оғир жиноятларда айбланиб¸ уй қамоғига олингани ортидан мазкур ҳолдингга қарашли МТС ва “Башнефть” акциялари нархи кескин пасайди.

Система қимматбаҳо қоғозлари чоршанба кунги Москва биржаси савдосида 26 фоизга¸ “Башнефть” нархи 15¸ МТС акциялари баҳоси эса¸ 6 фоизга шўнғиди.

Россия оммавий ахборот воситалари Евтушенков билан боғлиқ воқеаларни ЮКОС иши билан қиëсламоқда. Хусусан¸ ЮКОС эгаси Михаил Ходорковский Евтушенковга жиноий иш очилиши ортидаги асосий сабаб унинг ўз мулкини талаб қилинган шартлар ва нархга сотишга кўнмагани эканини билдирди. Ходорковский¸ Россиянинг энг бой одамларидан бири бўлган Евтушенков атрофидаги воқеаларни “Роснефть” президенти¸ президент Путиннинг энг яқинларидан саналган Игорь Сечин ўз манфаатларидан келиб чиқиб уюштирганини билдирди.

Система ҳолдинги ва МТС раҳбарияти Евтушенковга қўйилган айбларни асоссиз деб атади ва бу воқеа МТС ширкатининг Ўзбекистонга қайтиш режасига таъсир қилмаслигини билдирди.

XS
SM
MD
LG