Линклар

Тошкентда одам савдосига қарши кураш бўйича халқаро анжуман ўтказилди


60 дан ошиқ расмий ва мутахассис иштирок этаëтган мазкур тадбир ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги дастури¸ Одам савдосига қарши кураш бўйича Ўзбекистон комиссияси ва республика Бош прокуратураси томонидан ташкил этилган.

Икки кунлик анжуманда одам савдосига қарши кураш баробарида¸ бу жиноят қурбонларини реабилитация қилиш йўл-йўриқлари ҳам муҳокама қилинган.

ЕХҲТнинг Тошкент ваколатхонаси раҳбари Gyӧrgy Szabό Тошкент ҳукуматининг одам савдосига қарши курашни устивор вазифалардан бири қилиб белгилаганини юқори баҳолади.

АҚШ Давлат департаментининг Одам савдосига қарши курашга оид сўнгги ҳисоботига кўра¸ Ўзбекистон бу уюшган жиноятга қарши етарлича кураш олиб бормаëтган давлатлар рўйхатида қолмоқда.

Айни пайтда¸ Озодликка мурожаат қилаëтган одам савдоси қурбонлари¸ бу жиноятга айрим ҳукумат ва давлат тизимлари ходимларининг аралашганини иддао қилади.

XS
SM
MD
LG