Линклар

Ноябрь ойида Ўзбекистондаги техник¸ декабрь ойидан эса тижорий фаолиятини қайта бошлаши кутилаëтган Россиянинг МТС мобил алоқа ширкати “Алоқабанк”дан кредит ажратишни сўраган.

Ўзбек банки акционерлари бу кредитни ажратиш-ажратмаслик масаласини 20 сентябрга белгиланган навбатдан ташқари ялпи мажлисида кўриб чиқади.

2012 йил ëзида оғир иқтисодий жиноятларда айбланиб¸ Ўзбекистонда фаолияти тўхтатилган МТС ширкати Тошкент ҳукумати билан олиб борилган узоқ музокаралардан сўнг¸ қўшма корхона шаклида Ўзбекистонга қайтадиган бўлди.

Ўзаро келишувга мувофиқ¸ қўшма мобил алоқа операторининг 50,01 фоизи Россиядаги Система ҳолдинги таркибига кирувчи МТС ширкатига¸ қолган 49,99 фоизи Ўзбекистондаги ҳукумат агентликларига қарашли бўлади.

Ҳозирча МТСнинг Ўзбекистонда фаолиятини қайта бошлаши учун зарур кредит миқдори на “Алоқабанк” ва МТС томонидан ошкор қилинмади.

XS
SM
MD
LG