Линклар

Россияда уч ўзбекистонлик муҳожир ўлиги топилди


Россияда нобуд бўлаëтга ўзбекистонлик муҳожирлар сони йилдан йилга ошиб бормоқда.

Байкалорти ўлкасининг Каримское посëлкасидаги хусусий уйлардан бирида уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди¸ деб хабар тарқатди ўлка прокуратураси матбуот хизмати.

16 сентябрь куни воқеа жойига етиб келган криминалист мутахассислар марҳумлар танасида зўравонлик излари йўқ¸ деган хулосага келган.

Прокуратура расмийсига кўра¸ ўзбекистонлик эркакларнинг ис газидан бўғилиб ўлганини тахмин қилинмоқда.

Айни пайтда¸ терговчилар учала ўзбекистонлик муҳожирнинг ўз жонига ўзи қасд қилгани¸ шунингдек қотиллик эҳтимолини ҳам кўриб чиқмоқда.

Ҳозирча ўлган ўзбекистонликлар шахсига оид маълумот очиқланмади.


XS
SM
MD
LG