Линклар

Украинада миллионга яқин давлат хизматчисининг коррупцияга алоқадорлиги текширилади


Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк давлат тизимларини коррупциядан тозалашга қаратилган янги қонунга мувофиқ бир миллион нафарга яқин давлат хизматчиси фаолияти текширувдан ўтказилишини эълон қилди.

Айтилишича¸ бу текширув биринчи навбатда ҳокимиятдан ағдарилган президент Виктор Янукович даврида давлат тизимларида ишлаган ходимларга таллуқлидир.

Яценюкнинг бугунги ҳукумат йиғинида билдиришича¸ янги қонун асосида Украина Вазирлар маҳкамаси¸ Ички ишлар вазирлиги¸ махсус хизматлар ва прокуратура ходимларининг коррупцияга алоқадорлиги текширилади.

Украина парламенти давлат тизимларини коррупциядан тозалашни кўзда тутувчи янги қонунни икки муваффақиятсиз уринишдан сўнг 16 сентябрь куни қабул қилди.

Февраль ойида Януковични ҳокимиятдан кетишга мажбур қилган оммавий норозилик намойиши қатнашчилари қўйган асосий талаблардан бири айнан шундай қонунни қабул қилиш эди.

XS
SM
MD
LG