Линклар

logo-print

Тошкентда фохишаликка қарши кураш доирасида 4258 объект жамоатчилик назоратига олинди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 11-квартал, Бош почта биноси атрофларида махсус рейдлар ўтказилган. Амалиёт давомида фохишалик билан шуғулланаётган 130 аёл аниқланган.

Ички ишлар вазирлиги мазкур аёллар тиббий кўрикдан ўтказилиш учун тери - венерология диспансерига жўнатилгани, Тошкентда ҳаммом, сауна, меҳмонхона, клуб каби 4258 объект жамоатчилик назоратига олингани тўғрисида маълумот берган.

XS
SM
MD
LG