Линклар

“Ўзбекнефтегаз” 1 октябрдан бошлаб аҳоли ва чакана истеъмолчиларга бериладиган табиий газ нархи 1 октябрдан 10 фоизга қимматлашини билдирди.

Ҳисоблагичи бор хонадонлар учун табиий газ нархи 181 сўм 62 тийин қилиб белгиланган. Айни пайтда эса газ нархи 165 сўм 24 тийинни ташкил қилади.

Газ ҳисоблагичига эга бўлмаган истеъмолчилар 10 кубометр газ учун ҳозирги 2657 сўм 65 тийин ўрнига 3140 сўм 85 тийин ҳақ тўлайди.

Иситиш учун газнинг ҳар 10 кубометрига 1456 сўм 60 тийин нарх белгиланган.

Бундан аввал апрель ойида газ нархи деярли 9 фоизга оширилган эди.

1 октябрдан Ўзбекистонда электр қуввати, совуқ ва иссиқ сув, иссиқлик нархлари ҳам кўтарилади.

XS
SM
MD
LG