Линклар

Шотландияда Британиядан мустақиллик олиш бўйича референдум ўтказиляпти


Шотландияда сайлов арафасида ширинкулчаларга ҳам сиёсий безак берилди.

Шотландияда сайлов арафасида ширинкулчаларга ҳам сиёсий безак берилди.

Шотландияда Британия Бирлашган қироллиги таркибида қолиш ёки мустақиллик олиш юзасидан референдум бўлиб ўтяпти.

Референдум олдидан ўтказилган сўнгги сўров шотландларнинг 52 фоизи Шотландияни Британия қироллиги таркибида сақлаб қолиш, 48 фоизи эса мустақиллик тарафдори эканини кўрсатган.

Шотландиянинг Биринчи министри ва Шотландия миллий айримачилик партияси раиси Алекс Салмонд референдумни “шотландлар ўз келажагини қўлга киритиши учун берилган ҳаётдаги ягона имконият” қаторида баҳолади.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон эса Шотландия 307 йиллик иттифоқдан воз кечса, қайта Британия таркибига кира олмаслигидан огоҳлантирди.

Референдумда шотландлар “шотландия мустақил давлат бўлиши керакми?” деган саволга жавоб беради.

Овоз бериш натижалари 19 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG