Линклар

logo-print

Обама Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари жангларда иштирок этмаслигини билдирди


Обама АҚШ Марказий қўмондонлиги штаб -квартирасидаги йиғилишда иштирок этмоқда.

Обама АҚШ Марказий қўмондонлиги штаб -квартирасидаги йиғилишда иштирок этмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама Америка қўшинлари Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслигини маълум қилди.

Обама 17 сентябрь куни Флоридадаги АҚШ Марказий қўмондонлиги штаб-квартирасида қилган чиқишида, Ироқдаги Америка қўшинлари ҳарбий вазифаларни бажармаслигини айтди.

Обама, шунингдек, 40 дан ортиқ мамлакат “Исломий давлат” гуруҳига қарши коалиция тузишида кўмаклашишга тайёр эканини таъкидлади.

Обаманинг мазкур баёноти АҚШ генерали Мартин Демпси 16 сентябрда америкалик айрим ҳарбий маслаҳатчилар “Ислом давлати” гуруҳига қарши курашиш учун Ироқ кучларига қўшилиши керак, деган таклифни киритганидан сўнг янгради.

Бунга жавобан 17 сентябрда Ироқ янги Бош вазири Ҳайдар ал Абади ер усти амалиётларини ўтказиш учун хориж кучларини жалб қилишнинг ҳожати йўқ эканини билдирди.

Абади, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Суриядаги экстремистларга қарши курашни кучайтиришга чақирди.

XS
SM
MD
LG