Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:11

Ўзбекистонда саккиз ой ичида 13 минг пиёда йўл қоидасини бузган


Шу йилни саккиз ойи ичида Ўзбекистонда 13 минг пиёда йўл қоидаларини бузганликда айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмийлари маълум қилди.

Вазирликка кўра, ўтган саккиз ой давомида пиёдалар 286та йўл ҳалокатига сабабчи бўлишган. Шу ҳалокатлардан 319 одам жарб кўрган.

Ўзбекистонда пиёдалар йўл қоидасини бузса, жумладан йўлни ўтиш чизиғи бўлган жойидан ўтса минимал ойликнинг учдан бир қисми миқдорида жаримага тортилади. Кузатувчиларга кўра, бу жуда енгил жазодир.

XS
SM
MD
LG