Линклар

logo-print

Қорақалпоғистонда коллежларнинг иккинчи курс талабалари ҳам пахтага ҳайдалди


Қорақалпоғистонда 18 сентябрдан коллежларнинг иккинчи курс талабаларини ҳам пахтага олиб чиқишга қарор қилинган.

Uznews мустақил ахборот нашри хабарига кўра, Қорақалпоғистондаги коллежларда мажлислар ўтказилиб, коллежларнинг 16 ёш бўлган иккинчи курс талабалари ҳам пахтага олиб чиқлиши эълон қилинган.

Аввалроқ, Озодлик ўз манбааларига асосланиб Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани Қизил-узақ қишлоқ хўжалик коллежининг биринчи курс талабалари ҳам 14 сентябрдан пахтага чиқарилгани ҳақда хабар қилган эди.

Ўзбекистон ҳукумати бу йил 18 ёшгача бўлганлар пахтага олиб чиқилмаслиги ҳақида кўрсатма берган.

Шунга қарамай, айрим вилоятларда коллежларнинг иккинчи ва учинчи курс талабаларини пахтага чиқариш аллақачон эълон қилинган.

Ўтган ҳафта бир қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотларини бирлаштирган Вашингтондаги Cotton Campaign ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини мажбурий меҳнатни тақиқлаш ва бу тақиқни бузганларни жазолашга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG