Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:07

"Исломий давлат" Сурия шимолидаги бир қанча қишлоқни ишғол этди


“Исломий давлат” жанггарилари Сурия шимолидаги курдлар яшайдиган бир қанча қишлоқни ишғол этди.

Курд отрядлари қўмондонларидан бири Ўжалон Исо Рейтерс агентлигига исломчилар Туркия чегарасига туташ Айн ал-Араб шаҳри яқинидаги 16та қишлоқни босиб олганини айтди.

Британиядаги Сурия маркази фаоллари ҳам Айн ал-Араб яқинидаги бир қанча қишлоқ радикал исломчилар назоратига ўтганини тасдиқлашди.

Айни пайтда ҳукумат кучлари исломчилар назорати остидаги Эл-Баб шаҳрига ҳужум қилди. Ушбу шаҳар Айн ал-Арабдан юз чақирим ғарбда жойлашган. Жангларда камида 12 одам нобуд бўлган.

Сентябрь ойи бошида курд отрядлари ва Суриядаги бошқа исёнчи гуруҳлар “Исломий давлат”га қарши коалиция тузишга муваффақ бўлганди.

XS
SM
MD
LG