Линклар

logo-print

Порошенко: Украинани Россия агрессияси олдида яккалаб қўйманг!


Украина президенти Петро Порошенко АҚШ Конгрессида Россия агрессияси олдида Украинани яккалаб қўйманг, деб баёнот берди.

Жаноб Порошенко АҚШ Когрессининг ҳар икки палатаси депутатлари олдида қилган чиқишида АҚШнинг Украинага ёрдамлари ҳозир фавқулодда муҳим эканини қайд этди.

Украина президенти Петро Порошенко бугун Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан ҳам учрашади.

Бу Петро Порошенконинг Вашингтонга президент лавозимидаги илк ташрифидир.

Киев раҳбари ўз сафари давомида АҚШ ҳукуматини Украинага кўпроқ ёрдам беришга ундаш ниятида.

Вашингтонга келиши аввалида Украина президенти Канадада ушбу мамлакат бош вазири Стефан Харпер билан учрашди. Жаноб Харпер Порошенкога Канада ҳукумати Украинага ёрдам беришда давом этишини ва Россиянинг Крим аннексиясини тан олмаслигини айтган.

XS
SM
MD
LG