Линклар

logo-print

Британия Бош вазири шотландияликлар мустақилликни рад қилганини олқишлади


Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон шотландияликлар мустақилликни рад қилганидан “қониқиш ҳосил қилгани”ни айтиб, Шотландия парламентига кўпроқ ҳуқуқ беришни ваъда қилди.

18 сентябрь куни Шотландия мустақиллиги бўйича ўтказилган референдумда қутиларга ташланган овозларни санаш ниҳоясига етаётган бир пайтда, Камерон натижа аниқ эканини айтди.

Камерон 16 сентябрь кунги чиқишида агар шотландияликлар мустақилликка қарши овоз берса, солиқлар, бюджет маблағини сарфлаш, ижтимоий ҳимоя каби муҳим масалаларда Шотландия парламенти ҳуқуқини оширишга ваъда берган.

Британия Бош вазири шу ҳақидаги қонун лойиҳаси январь ойида эълон қилинишини билдирди.

XS
SM
MD
LG