Линклар

БМТ: Ўзбекистонда 1,7 миллион одам тўйиб овқат емаяпти


Одатда Ўзбекистонда тўй-ҳашамлар тўкин-сочин бўлади.

Одатда Ўзбекистонда тўй-ҳашамлар тўкин-сочин бўлади.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Ўзбекистонда 1,7 миллион одам тўйиб овқат емасликдан азият чекаётганини билдирди.

Ташкилот буни “Дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги-2014” номли ҳисоботда маълум қилди.

Ҳужжатга кўра, сўнгги 14 йил давомида 31 миллион аҳолига эга бўлган Ўзбекистонда тўйиб овқат емасликдан азият чекаётган одамлар сони 3,6 миллиондан 1,7 миллионга камайган.

Ҳисоботда охирги 10 йилда дунё бўйича тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган одамлар 100 миллионга камайиб, 805 миллион кишини ташкил этаётгани билдирилган.

Ҳисобот муаллифлари фикрича, агар зудлик билан тўғри чоралар кўрилса, БМТнинг “Минг йиллик тараққиёт дастури”да белгиланган саккиз мақсаддан бири – қашшоқлик ва очликни буткул бартараф қилиш мумкин бўлади.

Шу кунга қадар 63та давлат бу мақсадга эришган ва 2015 йилгача яна олти мамлакат улар қаторига қўшилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG