Линклар

Қрим татар олими Нодир Бакир Симферополда ҳужумга учради


Қрим татар олими Нодир Бакир 18 сентябрь куни Қрим пойтахти Симферополь шаҳрида ҳужумга учради.

Бакир Озодликка ниқобли шахслар уни машинасидан тортиб туширгани, сўнг ерга ётқизиб паспорти ва қўл телефонини олиб қўйганини айтди.

Олим фикрича, ўзига қарши ҳужум Нью Йоркда бошланадиган БМТ Бош ассамблеяси доирасида туб аҳоли мавзуига бағишланган анжуманида иштирок этишига йўл қўймаслик мақсадида уюштирилган.

Қрим татарлари Россия март ойида Украинага қарашли Қримни ўз ҳудудига аннексия қилганига қарши чиққан.

19 сентябрь куни қрим татарларнинг Симферополдаги асосий кутубхонаси ҳукуматининг август ойидаги қарорига мувофиқ давлат нишонларни Россиянинг давлат нишонларига алмаштириш учун ёпилганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG