Линклар

Имомали Раҳмон: Ироқ ва Сурияда тожикистонлик 200 жиҳодчи бор


Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон.

Тожикистон президенти тахминан 200 нафар тожикистонлик Ироқ ва Суриядаги жанггари гуруҳларга қўшилганини маълум қилди.

Ҳукмрон Халқ демократик партиясининг 18 сентябрь кунги йиғилишида сўзлаган президент Имомали Раҳмон хорижда жиҳодчи гуруҳлар сафида жанг қилаётган 30 нафар тожик ўлгани, бир нечтаси Тожикистонга қайтган заҳоти ҳибсга олинганини айтди.

Тожикистон раҳбари диний экстремистик гуруҳлар мамлакат барқарорлигига тахдид эканини, экстремизм, айниқса, ёшлар орасида экстремизм тарқалишига қарши туриш иқтидордаги партиянинг устувор вазифаси эканини таъкидлади.

Шу ҳафтада Тожикистон расмийлари Суриядаги жиҳодчиларга қўшилган эрининг олдига кетаётгани иддао қилинган аёлни қўлга олган.

Исфара туманининг Шаҳрак қишлоғидан бўлган аёл хорижга уч нафар ёш фарзанди билан кетаётган бўлган.

Тожикистон расмийлари тахминича, фақат Шаҳрак қишлоғининг ўзидан 20 киши Сурияга жўнаб кетган.

XS
SM
MD
LG