Линклар

Франция учқичлари “Исломий Давлат” жанггариларига ҳужум уюштирди


Францияга қарашли учқичлар Ироқдаги “Исломий Давлат” гуруҳи жанггариларига қарши биринчи марта ҳаводан ҳужум қилди.

Президент Франсуа Олланднинг идораси эълон қилган баёнотда Франция учқичлари 19 сентябрь куни Ироқ шимолидаги “Исломий Давлат”га тегишли омборни “яксон қилгани” билдирилган.

Ҳужжатда ҳаво ҳужумлари яқин кунларда яна “амалга оширилиши” билдирилган.

Франция АҚШдан кейин Ироқдаги “Исломий Давлат” жанггариларига ҳаво ҳужуми уюштирган иккинчи давлат бўлди.

18 сентябрь куни президент Олланд Франция Ироқ ва Сурия ҳудудининг катта қисмини босиб олган “Исломий Давлат” жанггариларига қарши курашаётган Ироқ ҳукумати қўшинларига ёрдам бериш учун ҳаво ҳужумлари уюштиришини эълон қилган.

Олланд Франция учқичлари фақат Ироқ ҳудудидаги жанггариларга қарши ҳужумларни амалга оширишини қўшимча қилди.

Франция "Исломий Давлат" жанггариларига қарши жанг қилаётган курд кучларига аллақачон қуроллар етказиб берган.

XS
SM
MD
LG