Линклар

Ўзбекистонга люстрация керакми ëки ўтган ишга салавотми?


Ўзбек жамиятининг қиёфаси йиллар давомида ўзгармасдан қолмоқда

Ўзбек жамиятининг қиёфаси йиллар давомида ўзгармасдан қолмоқда

Агар Ўзбекистонда ҳам Украинадаги каби люстрация қонуни қабул қилинса, мамлакатни коррупциядан қандай тозалаш мумкин? Ўзбеклар Болтиқбўйи¸ Германия¸ Чехия ва Грузиядаги каби мутлоқ люстрацияга тайëрми? Шу каби саволлар жавобини Қурултойнинг янги сонида изладик.

Ўзбекистондаги бир миллион нафар милиция ва яна бир миллион СНБ ходимини умрбод давлат бошқаруви, матбуот ва маориф тизимида ишламайдиган қилиб паттасини қўлига тутққазишга ўзбек миллатининг кучи етадими ?

Мухолифат аъзолари¸ дин пешволари¸ ҳуқуқбон ва журналистлар орасидаги СНБ айғоқчиларининг рўйхати эълон қилиши лозимми?

Ëки ëпиғлиқ қозон ëпиғлигича қолсинми?

Ўтмишдаги коррупционерлар умумий тарзда авф қилиниб янги жамият кечирим устига қурилсинми ?

Бу саволларни “Қурултой “ дастурида изладик.

Эшиттириш иштирокчиси журналист Олег Панфилов "Сассиқ ботқоқда гулзор яратиш мумкин эмас" деган фикрда.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк давлат тизимларини коррупциядан тозалашга қаратилган янги қонунга мувофиқ бир миллион нафарга яқин давлат хизматчиси фаолияти текширувдан ўтказилишини эълон қилди.

Айтилишича¸ бу текширув биринчи навбатда ҳокимиятдан ағдарилган президент Виктор Янукович даврида давлат тизимларида ишлаган ходимларга таллуқлидир.

Украинадаги люстрация қонуни асосида Украина Вазирлар маҳкамаси¸ Ички ишлар вазирлиги¸ махсус хизматлар ва прокуратура ходимларининг коррупцияга алоқадорлиги текширилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG