Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:33

АҚШ ва Эрон президентлари Нью Йоркда учрашиши мумкин


АҚШ Президенти Б.Обама (ў) ва Эрон Президенти Ҳ.Руҳоний.
АҚШ Президенти Б.Обама (ў) ва Эрон Президенти Ҳ.Руҳоний.

АҚШ Президенти Барак Обама келаси ҳафтада БМТ Бош ассамблеясининг йиллик сессиясида қатнашиш учун Нью Йоркка келадиган Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиши режаланмаган.

Бироқ исми сир тутилишини хоҳлаган юқори равозимли АҚШ расмийси президент Обама Эрон раҳбари билан учрашув ўтказишга қарши эмаслигини билдирди.

Расмийга кўра, АҚШ Давлат котиби Жон Керри БМТ йиғилишидан ташқари Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан музокара ўтказиши мумкин.

БМТ Бош ассамблеясининг ўтган йилги сессиясида Барак Обама ва Ҳасан Руҳоний Нью Йоркда бўлганига қарамай, юзма-юз учрашмай, телефон орқали сўзлашган эди.

19 сентябрь куни Нью Йоркда Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати вакиллари ўртасида Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар давраси бошланди.

Сўзлашувлар келаси ҳафта охиригача давом этиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG