Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:14

Оловли кунлар


Сурия, Ироқ, Украинадаги жанглар, Покистондаги сув тошқини ўтган ҳафтада фотомухбирлар диққатини жалб қилган асосий воқеалар бўлди. Юқоридаги суратда Суриядаги кўчма шифохонада ярадорларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Туркия чегарачилари Сурия билан чегарада қочқинларни қабул қилиб олмоқда.

Украинанинг Донецк шаҳрида навбатдаги жанглар пайтида учта уйга бомба тушиб, бир одам ҳалок бўлди. Суратда бомбардимондан омон қолган аёл йиғламоқда.

Курд жангчиси “Исломий давлат” гуруҳига қарши жанг пайтида.

Суриянинг Раққа шаҳрида жиҳодчи атир дўконида.

Украина президенти Петро Порошенко Вашингтонда 18 сентябрь куни АҚШ конгрессменлари олдида чиқиш қилди.

Рус денгизчиси афсонавий “Аврора” кемаси музейида.

Варшавада Совет Иттифоқи 75 йил олдин Польшанинг шимолий қисмига бостириб киргани оқибатида ҳалок бўлганлар хотирланмоқда.

Шотландияда 18 сентябрда Британиядан мустақил бўлиш юзасидан ўтказилган референдум арафасида тешиккулчалар ҳам “сиёсийлаштирилди”.

Сербиянинг Кладово шаҳридаги сув тошқинидан сўнг.

Россия Думаси депутати, опера артисти Мария Максакова ва Думанинг маданият бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Иосиф Кобзон Давлат Думаси сессияси очилишида гимн куйламоқда.

Покистон ҳарбийлари ҳаводан туриб Мултон шаҳрида сув тошқинидан зарар кўрганларга озиқ-овқат тарқатмоқда.

XS
SM
MD
LG