Линклар

Вашингтонда номаълум кимса жума куни Оқ уйга киришга уринган. Буни ортидан АҚШ махсус ҳизматлари Оқ уй ходимларини вақтинча эвакуация қилиш қарорини олган.

Ҳодиса АҚШ президенти Барак Обама шаҳар чеккасидаги Кэмп-Дэвид қароргоҳига чиқиб кетганидан сўнг рўй берган.

Гувоҳларга кўра, тартиб бузар АҚШ президенти резиденцияси темир тўсинидан ошиб, Оқ уй ҳудудига ўтган ва у қўлга олинган.

Тартиб бузар ёнида қурол ҳам бўлгани айтилмоқда. Сал вақт ўтиб Оқ уй ходимларига иш жойларига қайтишга руҳсат берилган.

XS
SM
MD
LG